Нетаньяху Ғазо масаласи бўйича Исроил делегацияси билан можарога борди

Нетаньяху Ғазо масаласи бўйича Исроил делегацияси билан можарога борди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокара олиб бораётган Исроил делегацияси аъзолари билан келишмовчиликка борди. Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Нетаньяху Исроилнинг Фаластин анклавини Мисрдан ажратиб турувчи Филаделфия йўлаги устидан ҳарбий назорати бўйича ён беришдан бош тортди, делегация аъзолари эса бу позицияни юмшатишни сўрамоқда.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, бош вазир Исроил ҳарбий позицияларидан бирини бир неча юз метрга силжитишга рози бўлган, бироқ айни пайтда узунлиги 14 километрга яқин бўлган чегара устидан назоратни сақлаб қолишни талаб қилмоқда. Нетаняху музокаралар гуруҳининг уни тарк этишга тайёр бўлган айрим аъзоларининг босимига қарамай, бу шартлар сақланишини талаб қилмоқда.

Аввалроқ Исроил делегацияси Қоҳирага гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб бориш учун келгани хабар қилинганди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: