Россиянинг бугун уюштирган ҳужуми қандай оқибатларга олиб келди
Россиянинг кенг кўламли ракета ва дрон ҳужумида уч киши ҳалок бўлди.
Душанба куни эрталаб Россиянинг Украина бўйлаб бир нечта минтақаларни нишонга олган кенг кўламли ракета ва дрон ҳужуми оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари Россиянинг дрон гуруҳлари мамлакатнинг шарқий, шимолий, жанубий ва марказий ҳудудлари томон йўл олгани, уларнинг ортидан қанотли ва баллистик ракеталар учиб келгани ҳақида хабар берди.
Украина Бош вазири Денис Шмигалнинг айтишича, жами 15 та ҳудуд нишонга олинган.
Днепропетровск марказида, қисман босиб олинган жанубий Запорожжя вилояти ва шимоли-ғарбий Лутск шаҳрида тинч аҳоли ҳалок бўлгани хабар қилинган. Полтава шарқидаги саноат обектига уюштирилган ҳужумда беш киши яраланган, деди маҳаллий губернатор.
Ғарбий Лвов шаҳрида энергия инфратузилмаси нишонга олинган, пойтахт Киевда эса ҳаво ҳужуми сиреналари ва портлашлар эшитилган, улар ҳам маҳаллий электр узилишлари ҳақида хабар берган.
Украинанинг энг йирик хусусий энергия ишлаб чиқарувчиси ДТEК ҳужумлар ортидан фавқулодда электр таъминоти узилишларини амалга ошираётганини айтди.