Украина президенти Ҳиндистон ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани ўтказди
Владимир Зеленскийнинг ушбу матбуот анжуманидаги асосий баёнотлари:
️ Россия Харковни босиб олмоқчи эди, лекин биз бу операцияни тўхтатдик. Уларнинг кейинги қадами Суми эди;
️ Курск операцияси йирик ҳарбий-сиёсий ва ҳарбий-дипломатик операциянинг бир қисмидир. Бунинг натижасини кейинроқ кўрасиз;
️ Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари қаерда жойлашганини биламиз. Улар асосан Путиннинг қароргоҳлари атрофида, Москва ва Санкт-Петербург атрофида жойлашлаштирилган, лекин кичик шаҳарчаларда, масалан, биз борган Курск вилоятидаги каби ҳудудларда ҳеч нарса йўқ;
️ Ҳиндистон Россия билан савдони камайтириш орқали “Путиннинг уруш иқтисодиёти” ни миллиардлаб доллар даромаддан маҳрум қилиши мумкин;
️ Биз турли хил тинчлик таклифларини муҳокама қилишга тайёрмиз. Лекин биз ҳудудларимизни, халқимизни, қадриятларимизни, эркинлик ва демократияни тинчликка алмаштирмаймиз.