Эрдоған мухолифат партия депутатини судга берди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған энг йирик мухолифатдаги республика халқ партияси депутати Тунжай Ўзганни судга бериб, маънавий зарарни қоплашни талаб қилди. Бу ҳақда Туркия етакчисининг адвокати Ҳусайн Ойдин Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
«Тунжайга президент номига йўллаган асоссиз ва ноўрин баёнотлари туфайли 250 минг турк лираси миқдорида маънавий зарар ундириш тўғрисида даъво қўзғатилди», — деди адвокат.
Қайд этилишича, Анқара прокуратурасига ҳам давлат раҳбарини ҳақорат қилиш айблови билан баёнот берилган.