Мустақиллик байрами тадбирларида хавфсизликни таъминлашга 30 минг ходим жалб қилинади
Улардан, 16,8 минг ИИВ, 4,7 минг Миллий гвардия, 1,9 минг фавқулодда вазиятлар ходимлари ва 7,2 минг жамоатчилик вакиллари.
Шунингдек, 3 037 та металлодетектор, 1 587 автотранспорт ва 267 хизмат ити ажратилади.
Бундан ташқари, 2 107 видеокузатув камерасидан 452 таси онлайн кузатувда бўлади ва 396 автотураргоҳ ташкил этилади.
Мустақиллик байрами муносабати билан 23 – 31 август кунлари мамлакат бўйлаб 213 та байрам тадбирлари ўтказилади.