Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари

 

28 август куни соат 13:00 да (Тошкент вақти билан) Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Илҳом Алиевнинг 22-23 август кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича Тошкент-Москва-Боку видеокўприги бўлиб ўтади.

Москвадаги иштирокчи:
П.Лумумба номидаги Россия Халқлар дўстлиги университети иқтисодиёт факультети ўқитувчиси, Россия президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг таклиф қилинган ўқитувчиси, сиёсатшунос Фарҳод Эльшанович Ибрагимов;

Бокуда:
STEM таҳлилий маркази раҳбари Орхан Элчуев;

Тошкентда:
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқармаси бош мутахассиси Темирбек Танирбергенов.

Қандай келишувларга эришилди? Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларини ривожлантириш истиқболлари қандай?

Видеокўприкда шу ва бошқа саволларга жавоб берилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: