Шавкат Мирзиёев Шарқ тароналари фестивалининг очилиш маросимида нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев Шарқ тароналари фестивалининг очилиш маросимида нутқ сўзлади

 

Президент иштирокчиларини Самарқанд заминида қарши олишдан мамнун эканини билдириб уларга омад ва ютуқлар тилади.

“Пандемия туфайли юзага келган беш йиллик танаффусдан сўнг ўтаётган “Шарқ тароналари” фестивалини санъаткорлар ҳам, мухлислар ҳам бирдек соғинган, десам, ҳақиқатни айтган бўламан. Шу боис, бугунги санъат байрами барчамизни янгича руҳ ва шукуҳ билан ўзига чорламоқда”, – деди Мирзиёев.

🔸Шунингдек, давлат раҳбари фестиваль тарихи ва анъаналарини ўзида мужассам этган энциклопедия ва унинг виртуал шакли – кўп тармоқли ахборот платформасини яратишни таклиф қилди.

🔸Ундан ташқари, президент фестиваль ғолиб ва совриндорлари иштирокида дунёнинг нуфузли саҳналарида концерт дастурлари ташкил этиш таклифини билдирди.

13- Халқаро “Шарқ тароналари” фестивалида 80-га яқин давлатдан 400га яқин иштирокчилар қатнашмоқда. Фестиваль 30 августга қадар давом этади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: