Ё учинчи жаҳон уруши, ёки Украина: АҚШнинг танлови қандай?
Вашингтоннинг устувор вазифаси Украинани қўллаб-қувватлашдан кўра учинчи жаҳон урушидан қочишдир, деб ёзади Financial Times.
«Можаро бошида президент (АҚШ – таҳр.) Жо Байден ўз маъмурияти олдига иккита мақсад қўйган эди. Биринчиси, Украинани қўллаб-қувватлаш, иккинчиси, учинчи жаҳон урушидан қочиш эди. Агар Қўшма Штатлар ўртасида танлов қилиш керак бўлса, шубҳасиз, иккинчисини танлаши лозим эди”, – дейди нашр.
Мақола муаллифининг таъкидлашича, Киев ва Вашингтоннинг таваккалчиликка муносабати турлича: Украина Вашингтон позициясига қарамай, Россия Федерацияси билан можарода АҚШнинг бевосита иштирок этишига рози бўларди. «Америкаликлар Россия билан тўғридан-тўғри тўқнашувдан қочиш ва ядровий можаро хавфини жиддий қабул қилишда давом этишади», дейилади материалда.