БАА Франциядан Павел Дуровга рухсат беришни сўради
Бирлашган Араб Амирликлари Франция ҳукуматидан уларга Telegram’нинг ҳибсга олинган асосчиси, Россия ва Франция фуқаролиги билан бир қаторда БАА фуқаролигига ҳам эга бўлган Павел Дуров билан танишиш имкониятини беришни сўради, деб ёзди мамлакат ТИВ матбуот котиби Афра ал-Ҳамели Платформ Х саҳифасида.
Абу-Даби Дуровнинг ишини «яқиндан кузатиб боради» ва унга «зудлик билан барча зарур консуллик хизматларини» тақдим этиш ниятида”, — дея таъкидлади ТИВ. «Бирлашган Араб Амирликлари фуқароларининг фаровонлиги, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш асосий устувор йўналишдир», — дея қўшимча қилди ТИВ.
Telegram асосчиси 24 август куни кечқурун Париж Ле Бурже аэропортига етиб келганидан сўнг қўлга олинди. Унинг ҳибсда сақлаш муддати 28 августда тугайди, шундан сўнг айблов хулосасига кўра ё ҳибсга олиш ёки судгача бўлган келишув бўлади ёки Дуров озодликка чиқарилади.