Маккада қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Маккада қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

 

Фуқаро шу йилнинг январь ойида зиёрат қилиш учун Саудия Арабистонига борган. Кейинчалик инсульт ташхиси билан Макка шаҳридаги шифохонага ётқизилган.

Виза муддати тугаши ва мамлакатдан чиқиб кетишга тақиқ қўйилгани туфайли Ўзбекистонга қайтишга бўлган уринишлар муваффақиятсизликка учраган.

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси И.И.нинг оиласига зарур маслаҳат ёрдамини кўрсатган.

23 август куни И.И. ва унинг ўғли Ж.И. шифокор ҳамроҳлигида Тошкентга жўнатилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: