Ўзбекистон миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади

Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
жамғарма соф активларининг бозор қийматини ошириш;
жамғарма акцияларини етакчи хорижий фонд биржасида жойлаштириш;
жамғарма активларига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда уларни хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун етакчи халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш.