Байрам кунлари қандай об-ҳаво шароити кузатилиши маълум бўлди

Байрам кунлари қандай об-ҳаво шароити кузатилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда 1—3 сентябрь байрам кунлари ҳаво қуруқ ва бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар беради.

 

Маълум қилинишича, 30-31 август кунлари ҳаво ҳарорати кундузи 31-35 даража, жанубда 37 даражагача иссиқ бўлади.

Шунингдек, 1 сентябрдан бошлаб ҳарорат фони аста-секин пасая бошлайди ва 2-3 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати 28-31 даража оралиғида бўлади. Кечаси ҳаво ҳарорати 13-15 даражагача пасаяди.

Баъзи жойларда ҳаво ҳарорати, нисбатан салқин бўлади. Шамол шарқдан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: