Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари томонидан қурилган иккинчи Arihant ядро сув ости кемасини қабул қилиб олди

Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари томонидан қурилган иккинчи Arihant ядро сув ости кемасини қабул қилиб олди

Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган иккинчи ядровий сув ости кемаси “Arihant”ни етказиб берди.

Бу ҳақда Ҳиндистон мудофаа вазирлигининг пресс-релизида айтилган.

Маълумотларга кўра, кемани денгиз флотига топшириш маросими Вишакхапатнам портида мамлакат мудофаа вазири Ражнат Сингх иштирокида бўлиб ўтган.

“Arihant Ҳиндистоннинг ядровий триадасини янада мустаҳкамлайди, ядровий тўсиқликни мустаҳкамлайди, минтақада стратегик мувозанат ва тинчлик ўрнатишга ёрдам беради ва мамлакат хавфсизлиги учун муҳим роль ўйнайди” – деди мудофаа вазири маросимда.

Янги сув ости кемаси Arihant Ҳиндистонда қурилган иккинчи шундай кема бўлди. Ушбу тоифадаги биринчи сув ости кемаси 2016 йилда фойдаланишга топширилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: