Килиан Мбаппе Миллатлар лигасининг сентябрь ойидаги ўйинлари учун Франция терма жамоасига чақирув олди. Аммо…

Килиан Мбаппе Миллатлар лигасининг сентябрь ойидаги ўйинлари учун Франция терма жамоасига чақирув олди. Аммо…

Ҳужумчи Килиан Мбаппе Миллатлар лигасининг сентябрь ойидаги ўйинлари учун Франция терма жамоасига чақирув олди. Шу билан бирга, матбуотда “Реал” Мбаппени йиғинга чақирмасликни сўрагани ҳақида маълумот пайдо бўлди, чунки, Мадридликлар форварднинг дам олишини хоҳлашди.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам журналистларга Мбаппе ўз илтимосига кўра жамоага чақирилганини айтди.

“Мен Мбаппени яхши ҳолатда кўрмоқдаман. У шу ерда ва бу унинг танлови”, – деди Дешам.

Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Килиан Мбаппе “Реал”нинг қарорига қарши бориши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси келаси ой Италия (6 сентябр) ва Бельгия (9 сентябр)га қарши майдонга тушади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: