Макрон Дуровга Франция фуқаролигини бергани учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Макрон Дуровга Франция фуқаролигини бергани учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

29 август куни ўтказилган матбуот анжуманида Макрон Дуровга Франция фуқаролигини беришни мутлақо мақбул деб билишини таъкидлаган. Шунингдек, Макроннинг таъкидлашича, фуқароликка қабул қилиш қарори француз тилини ўрганишга ҳаракат қиладиган ва “дунёда порлаётган” аёллар ва эркаклар учун тўлиқ қабул қилинган стратегиянинг бир қисми ҳисобланади.

Бундан ташқари, мамлакат Президенти Эммануэл Макрон, Павел Дуровга Франция фуқаролигини бергани учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини айтган. Бироқ Париж суди тергов давомида Telegram асосчиси Павел Дуровнинг барча паспортлари, жумладан Франция фуқаролиги тўғрисидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ҳам мусодара қилгани маълум бўлди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: