Толибон Афғонистонда ММА спорт турини тақиқлади

Толибон Афғонистонда ММА спорт турини тақиқлади

Толибон Афғонистонда Ислом дини қонунларига зид бўлгани учун ММА спорт турини тақиқлади. Бу ерда гап фақат шортилар ва ярим-яланғоч кийим ҳақида эмас. Гап шундаки, шариатга кўра, инсонни калтаклаш мумкин эмас, чунки бу жароҳат ёки ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.

Толибон ахлоқ полицияси раҳбари Муҳаммад Холид Ҳанафий томонидан имзоланган расмий тақиқ акти май ойининг охирида пайдо бўлди. Бироқ, бу буйруқ эндигина ижро учун қабул қилинди.

Тақиқлашнинг шариат асослари қуйидагилардан иборат: аралаш жанг санъати кўз, юз ва мия жароҳати билан таҳдид қилади ва ўлимга олиб келиши мумкин, бу шариат (исломдаги қоидалар тўплами) бўйича қабул қилиниши мумкин эмас.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: