ЕИ Ташқи ишлар вазирлари умумий қарор қабул қилолмади

ЕИ Ташқи ишлар вазирлари умумий қарор қабул қилолмади

ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Киевнинг Россия ҳудудига Европа қуроллари билан зарба беришига қўйилган чекловларни бекор қилиш бўйича умумий қарор қабул қилишмади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелл маълум қилди.

Европа дипломатияси раҳбарининг сўзларига кўра, ЕИ Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Европа Иттифоқининг кўплаб давлатлари Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига ҳужумини қўллаб-қувватлашини билдирган

“Украинадаги инқирозни ҳал қилишда дипломатик ёндашувнинг аҳамияти ортиб бормоқда, аммо Европа Иттифоқи фақат президент Зеленский томонидан тақдим этилган тинчлик режасини кўриб чиқмоқда”, — дея қўшимча қилди Боррелл.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: