Байрам кунлари солиқ органларининг айрим электрон хизматлари ишламайди
Байрам кунлари солиқ органларининг айрим электрон хизматлари ишламайди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, 30 август соат 22:00дан 3-сентябрь 18:00 гача профилактика ишлари ўтказилади.
Бу веб-ресурслар фаолиятини оптималлаштириш ва Маълумотларни қайта ишлаш марказининг юкламаларни қабул қилиш имкониятини оширишга қаратилган. Профилактика давомида солиқ органларининг айрим электрон хизматлари ишламайди.
Бундан ташқари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали байрам кунлари my.gov.uz хизматларидан фойдаланиш мумкинлиглини маълум қилди.
Фуқароларга 31 август, 1−3 сентябрь кунлари электрон давлат хизматларини олишга ёки тўлов амалиётларини бажаришга тўғри келиб қолса, портал имкониятларидан фойдаланиш тавсия этилди.