Бразилия Олий суди Х ижтимоий тармоғини «зудлик билан ёпиш»ни буюрди

Бразилия Олий суди Х ижтимоий тармоғини «зудлик билан ёпиш»ни буюрди

Бразилия Олий суди судьяси 30 август, жума куни мамлакатдаги Х ижтимоий тармоғини «зудлик билан ёпиш»ни буюрди.

Қарор Х нинг Бразилиядаги расмий вакилини тайинлаш учун суд томонидан ажратилган 24 соатлик муддат тугаганидан кейин қабул қилинди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Александр де Мораэс Х га ижтимоий тармоқ Олий суднинг барча олдинги буйруқларини бажармагунча Бразилиядаги фаолиятини тўхтатишни буюрди. Улар орасида уч миллион доллардан ортиқ жарима тўлаш ва Х.нинг Бразилиядаги вакилини тайинлаш ҳам бор.

Шунингдек, Мораэс қарорига кўра, тармоқ блокировкасини четлаб ўтганлар ҳар бир қоидабузарлик куни учун 50 минг реал (деярли тўққиз минг доллар) жаримага тортилади.

Х эгаси Илон Маск ҳакамнинг қарори бўйича бир нечта фикрларни ёзиб, қайта жойлаштирди. «Улар Бразилияда ҳақиқатнинг асосий манбасини ёпмоқда», деди Маск. У, шунингдек, Мораэсни «суд кийимидаги ёвуз диктатор» деб атаган постни қўйди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: