Пашинян чегарада Илҳом Алиев билан учрашишга тайёр

Пашинян чегарада Илҳом Алиев билан учрашишга тайёр

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян бугун Ереванда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида музокараларни давом эттириш учун Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан Озарбайжон ва Арманистон чегарасида учрашишга тайёрлигини айтди.

Шу билан бирга, у Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти чоғида Ереван ҳозирги босқичда Боку билан тўғридан-тўғри музокараларни афзал кўришини маълум қилганини таъкидлади.
Арманистон раҳбари Озарбайжон билан икки томонлама ҳамкорлик форматини қўллаб-қувватлаб, унинг декабрдан апрелгача бўлган даврда самарали бўлишини қайд этди.

Шунингдек, Арманистон Бош вазири яқинда чегарани делимитация қилиш комиссияларининг биргаликдаги фаолияти тўғрисидаги Низом имзоланганини ҳам айтиб ўтди ва кўп томонлама форматлар мавжудлигини истисно этмади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: