Путин Швейцарияни 500 йиллик бетарафликдан воз кечишга мажбур қилмоқда
Швейцария Мудофаа вазирлиги мамлакат 500 йил давомида сақлаб келаётган бетарафликдан воз кечишни тавсия қилмоқда, деб ёзади Politico газетаси.
Нашр маълумотларига кўра, Швейцария республика Мудофаа вазирлиги топшириғи билан 2023 йил июлидан буён ишлаб келаётган хавфсизлик масалалари бўйича эксперт ишчи гуруҳи ҳисоботини эълон қилган.
Нашрнинг таъкидлашича, «Россия президенти Владимир Путин бутун Европа учун хавф туғдираётганидан келиб чиққан хавотир мамлакатни мудофаа ҳолатини қайта кўриб чиқишга ундамоқда».
«Европадаги вазиятнинг кескин ёмонлашуви» муносабати билан муаллифлар Швейцария ҳукуматини НАТО ва ЕИ билан ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлида бетарафлик контсепциясини қайта кўриб чиқишга чақирмоқда.