Украинанинг Харков шаҳрига уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 97 кишига етди

Украинанинг Харков шаҳрига уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 97 кишига етди

Украинанинг Харков шаҳрига қилинган ҳужум натижасида қурбонлар сони 97 кишига етди. Бу ҳақда Харков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов маълум қилди.

«Янгиланган маълумотларга кўра, ҳозирча Харковга душман зарбаси натижасида 97 киши жароҳатланган, улардан 22 нафари вояга етмаганлар», — деб ёзди у Телеграм-каналида.

Аввалроқ Харков мери Игор Терехов 30 август, жума куни Харковга уюштирилган ҳужум оқибатида қурбон бўлганлар сони етти кишига етганини маълум қилганди.

«Ўлган аёл ҳозиргина Саноат туманидаги 12 қаватли бино вайроналари остидан олиб чиқилди. Шундай экан, бугунги кунда Харковни ўққа тутган душманнинг етти нафар қурбони бор», — деб ёзди у ижтимоий тармоқда.

30 август куни тушдан кейин Украина томони Россия Қуролли кучлари Харков шаҳрининг марказий қисмида ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берди. Хусусан, 12 қаватли турар-жой биноси вайрон бўлган ва ёнғин содир бўлган, дея хабар беради вилоят ҳокимияти.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: