Зеленский Ҳарбий ҳаво кучлари командирини ишдан бўшатди
Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук Украина президенти Владимир Зеленский томонидан ўз лавозимидан четлатилди. Ишдан бўшатиш сабаби эълон қилинмади, аммо истеъфо Украина F-16 қирувчиларидан бирининг йўқолиши фонида юз берди.
Генерал-лейтенант Анатолий Кривоножко Украина Қуролли кучлари Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
«Мен Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонини алмаштиришга қарор қилдим. Мен барча ҳарбий учувчиларимизга, муҳандисларимизга, мобил ўт ўчириш гуруҳлари аскарларига, ҳаво ҳужумидан мудофаа экипажларига чексиз миннатдорчилик билдираман», — деди Зеленский «ходимлар» ва «барча аскарларимизга» ғамхўрлик қилиш зарурлигини таъкидлаб.
26 август куни Украинага шу ой бошида етказиб берилган Ф-16 қирувчиларидан бири ҳалокатга учрагани маълум бўлди. Бу ҳақда пайшанба куни Wall Street Journal (WSJ) ўз номини ошкор этмаган америкалик амалдорга таяниб хабар берди.
Мақолада қайд этилишича, “ҳалокат катта эҳтимол билан учувчи хатоси оқибати бўлган.