Гулжаной Наимова — Паралимпия ўйинларининг икки карра совриндори!

Гулжаной Наимова — Паралимпия ўйинларининг икки карра совриндори!

Маҳоратли пара таэквондочимиз Гулжаной Наимова Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалини қўлга киритди. К44 классида +65 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз британиялик Эми Трюсдейлга қарши чемпионлик жангида жароҳат сабаб баҳсни якунлай олмади ва кумуш медал билан чекланди.

 

Таъкидлаш жоиз, бу Гулжаной учун Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медал бўлди. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида у олтин медалга эга чиққан эди. Баракалла, Гулжаной!

Дўстларингизга ҳам юборинг: