NYT: Украинада ҳалокатга учраган F-16 қирувчиси Patriot тизими томонидан уриб туширилган бўлиши мумкинлиги ҳақида “ишоралар” мавжуд

NYT: Украинада ҳалокатга учраган F-16 қирувчиси Patriot тизими томонидан уриб туширилган бўлиши мумкинлиги ҳақида “ишоралар” мавжуд

Нашр бу ҳақда ўз манбасига таяниб ёзмоқда.

Терговнинг дастлабки хулосалари билан таниш бўлган Ғарб расмийси самолёт Patriot тизими томонидан уриб туширилган бўлиши мумкинлиги ҳақида “белгилар” борлигини айтди. Унинг айтишича, самолётдаги носозлик ва учувчи хатоси талқинларини ҳам истисно қилиб бўлмайди.

«Киев август ойида Ғарб давлатларидан бир нечта F-16 самолётларини олди. Бу қирувчилардан бирининг қисқа муддат ичида йўқотилиши Украинанинг F-16 қирувчиларини ўз мудофаасига интеграция қилиш ҳаракатларига жиддий зарба бўлди», деб ҳисоблайди нашр.

Самолёт ҳалокати иттифоқчиларни Украина армияси Ғарбнинг замонавий ва мураккаб қуролларини самарали назорат қила олишига ишонтиришни қийинлаштириши мумкин. Шу билан бирга, экспертларнинг фикрича, ҳарбий самолётларнинг қулаши жуда тез-тез содир бўлиб туради. Бундай ҳодисалар эҳтимоли, айниқса, ракеталар ва дронларнинг оммавий ҳужумлари пайтида юқори ҳисобланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: