Озарбайжонда 1 сентябрь куни навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади

Озарбайжонда 1 сентябрь куни навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади

Озарбайжон аҳолиси 1 сентябрь, якшанба куни еттинчи чақириқ мамлакат Миллий Мажлисининг (парламенти) янги таркибини аниқлаш учун сайлов участкаларига боради.

28 июнь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев мамлакат парламентини тарқатиб юборди ва 1 сентябрга муддатидан олдин парламент сайловларини белгилади. Мамлакат парламентидаги 125 депутатлик ўрни учун 990 нафар номзод кураш олиб боради. Мамлакатнинг 6 миллион 421 мингдан ортиқ фуқароси сайлов ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Сайловда 25 сиёсий партиядан номзодлар, жумладан, президент Алиев бўлган Янги Озарбайжон партияси ҳамда мустақил номзодлар иштирок этади. Сайловни 112 мингга яқин маҳаллий ва 604 нафар хорижий кузатувчи кузатиб боради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: