Украинадаги можаро НАТОнинг кенгайиши туфайли бошланган
Бу ҳақда КХДРнинг жаҳон ташкилотидаги доимий вакили Ким Сонг БМТ Бош ассамблеяси минбаридан туриб маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг сўзларига кўра, можаро «НАТОнинг шарққа кенгайиши ва астрономик қийматдаги ҳарбий таъминот натижасидир».
Соннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар «ўз иттифоқчисини принципсиз сиёсий ва ҳарбий қўллаб-қувватлаш ва глобал даражада ҳарбий иттифоқлар тузишни оқламоқчи».