Япония Хитой кемасининг ҳудудий сувларига киришига норозилик билдирди

Япония Хитой кемасининг ҳудудий сувларига киришига норозилик билдирди

Япония Хитой тадқиқот кемасининг Кагосима префектураси яқинидаги ҳудудий сувларига киришига норозилик билдирди.

Хитой тадқиқот кемаси маҳаллий вақт билан эрталаб соат 06:00да мамлакат ҳудудий сувларига кирди, дея хабар беради Япония мудофаа вазирлиги.

«Япония ўз ҳудуди ва сувларини ҳимоя қилади», дейилади кема Кагосима яқинидаги ҳудудий сувларга кирганида.

Япония Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида, воқеадан кейин Хитойнинг Токиодаги элчихонасига дипломатик каналлар орқали «норозилик ва кучли хавотирлар» етказилганини билдирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: