Зеленский Россия ва НАТО ўртасида катта уруш чиқармоқчи
Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан можарони НАТО иштирокида катта урушга айлантирмоқчи, токи унинг ўрнида НАТО қўшинлари жанг қилишини истайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Зеленскийнинг ўзи «четга чекинишни, америкаликлар ва НАТОнинг бошқа аъзолари у учун курашишни» хоҳлайди.
31 август куни Россиянинг ЕИдаги доимий вакили вазифасини бажарувчи Кирилл Логвинов евробюрократия Европани ишончли тарзда Россияга қарши тўғридан-тўғри ҳарбий тажовузга ундашини айтди.
23 август куни норвегиялик профессор ва сиёсатшунос Гленн Дизен дунё Россия ва НАТО ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳарбий қарама-қаршилик томон кетаётганидан огоҳлантирди.
Бунгача Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари томонидан Россия Федерациясига қарши бошланган гибрид уруш ядровий кучлар ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувга олиб келиши мумкинлигини айтди.