Навбат Ермек Маржикпаевга: Қозоғистон туризм ва спорт вазири лавозимидан озод этилди

Навбат Ермек Маржикпаевга: Қозоғистон туризм ва спорт вазири лавозимидан озод этилди

Бунга Қозозистон терма жамоасининг Париж-2024 Олимпиадасидаги қониқарсиз иштироки сабаб бўлди.

Мамлакат президенти Касим-Жомарт Токаев Фармони билан Қозоғистон туризм ва спорт вазири Ермек Маржикпаев вазифасидан истеъфога чиқарилди. Маржикпаев ушбу лавозимга 2023 йилнинг сентябрь ойида тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон спорт делегацияси Париж-2024 Олимпиадасида 1 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан 206 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 43-ўринни эгаллаганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: