Россияда 56 ёшли ўзбекистонлик эркак икки ватандошини пичоқлади

Россияда 56 ёшли ўзбекистонлик эркак икки ватандошини пичоқлади

Купчинская кўчасида яшовчи ўзбекистонлик эркак ўзи билан бирга яшайдиган ҳамюртларини ўлдиришга уринди. Бу ҳақда Фонтанка хабар берди.

 

Жабрланувчилар Будапешт кўчасидаги 4-уйдан олиб кетилган. Гумонланувчи 56 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳам ўша ердан топилган. Тергов маълумотларига кўра, у 47 ва 37 ёшли икки ҳамюрти билан тўққиз қаватли уйнинг ижара квартирасида бўлган ва бир кун аввал улар билан жанжаллашиб қолган.

 

Тахминларга кўра, у танишлари ухлаб қолганида пичоқ билан ҳужум қилган. Экспертиза хулосасига кўра, эркак танишларини камида 6 мартадан пичоқлаган. Гумонланувчи вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилиб, пичоқ мусодара қилинган.

 

Гумонланувчи ўз айбига иқрорлигини билдирган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: