Афғонистондаги теракт оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Афғонистондаги теракт оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Кобул жануби-ғарбида содир этилган худкушлик ҳужумида камида олти киши ҳалок бўлди, 13 киши яраланди.

Бу ҳақда Афғонистон пойтахти полиция департаменти вакили Холид Задран хабар берди.

“Бугун куннинг иккинчи ярмида Кобулнинг олтинчи туманидаги Қалъа Бахтиёр ҳудудида бир киши қўлбола портловчи қурилмани ишга туширди, натижада олти киши ҳалок бўлди, яна 13 киши яраланди портлаш натижасида касалхонага ётқизилди”, деди у.

Х.Задраннинг қўшимча қилишича, полиция воқеа ҳолатларини ўрганишни давом эттирмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: