Бангладешдаги сув тошқини оқибатида 70 га яқин одам ҳалок бўлди

Бангладешдаги сув тошқини оқибатида 70 га яқин одам ҳалок бўлди

Бангладешнинг 11 туманида содир бўлган сув тошқинлари оқибатида камида 67 киши қурбон бўлди, деб хабар бермоқда “МИР 24”.

Ҳукумат баёнотида айтилишича, 5,1 миллиондан ортиқ одам тошқиндан жабр кўрган. 606 мингга яқин оила бошпанасиз қолди, 307 мингга яқин жабрланган бошпаналарда қолмоқда.

Бангладешдаги сув тошқинлари сўнгги 37 йилдаги энг даҳшатлиси бўлди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: