Эрон Россияга баллистик ракеталар етказиб беришга тайёрланмоқда

Эрон Россияга баллистик ракеталар етказиб беришга тайёрланмоқда

 

Эрон яқин вақтларда Россияга баллистик ракеталар етказиб бериши мумкин, деб хабар берди Bloomberg агентлиги 2 сентябрь куни европалик мансабдорларга таяниб. Улар эҳтимолий етказмаларнинг тури ва кўламига аниқлик киритмади, шунингдек, аниқ муддатларни айтмади, аммо манбалардан бири бу бир неча кунлар ичида амалга ошишига ишонч билдирди.

 

АҚШ ва НАТО бўйича бошқа иттифоқдошлар Теҳронни бундай қадамдан бир неча марта огоҳлантирган ва унинг олдини олиш учун дипломатик саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда. Оқ уй қошидаги Миллий хавфсизлик кенгаши, Эрон ТИВ ва унинг БМТдаги ваколатхонаси Bloomberg’нинг изоҳ сўраб юборган сўровларига жавоб қайтармади.

 

Москва, шунингдек, Шимолий Кореядан қурол-яроғ етказмаларига таянмоқда ҳамда Хитойдан келадиган технологиялар ва асосий таркибий қисмлар ҳисобига ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб турмоқда, деб ёзади агентлик. Теҳрон урушнинг икки ярим йили давомида Россияга юзлаб учувчисиз қурилмаларни ҳам тақдим этган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: