роилнинг ҳужуми ортидан ҳалок бўлган Фаластинликлар сони 40 мингдан ортиб кетди

роилнинг ҳужуми ортидан ҳалок бўлган Фаластинликлар сони 40 мингдан ортиб кетди

Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, 2023 йил 7 октябрдан бери блокададаги Ғазо секторида давом этган Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 40 786 нафарга етди.

Сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси Ғазо секторининг турли ҳудудларида учта қирғин содир этиб, 48 нафар фаластинликни ўлдирди. Бундан ташқари, яна 70 киши жароҳатланган, дейилади хабарда.

Шу тариқа, Ғазо секторида 332 кун давом этган можароларда ҳалок бўлганларнинг умумий сони 40 786 нафарга, ярадорлар эса 94 224 нафарга етди, дея қайд этди Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари вайрон бўлган бинолар вайроналари ва йўл четларида ҳамон қолмоқда. Тез ёрдам бригадалари ва фуқаролик мудофааси кучлари вакиллари Исроил кучлари келтириб чиқарган тўсиқлар туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дея қўшимча қилди департамент.

Дўстларингизга ҳам юборинг: