Зеленский: “Дронларини ишлаб чиқариш учун маблағ етишмаяпти”

Зеленский: “Дронларини ишлаб чиқариш учун маблағ етишмаяпти”

Украина президенти Владимир Зеленский Киевда узоқ масофага учувчи дронларни оммавий ишлаб чиқариш учун пул йўқлигини тан олди.

“Биз узоқ масофага учувчи дронларни ишлаб чиқаришни бошладик. Уларнинг оммавий ишлаб чиқарилиши учун давлатда етарли маблағ йўқ”, — деди у Запорожье вилоятининг Киев назорати остидаги ҳудудларига сафари чоғида.

Россия махсус операцияни бошлаганидан бери Ғарб давлатлари Украинага қурол етказиб беришни бир неча бор оширган. Шу билан бирга, Киев доимий равишда ҳамкорларидан замонавийроқ моделлар ва узоқ масофали ракеталарни сўрайди. Россия томони Ғарбнинг Киевга қурол-яроғ юбориши ва украиналик ҳарбийларни тайёрлашга ёрдам бериш фақат можарони чўзишини ва жанг майдонидаги вазиятни ўзгартирмаслигини бир неча бор таъкидлаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: