Байденга Махфий хизмат одамлар кўп бўлган жойларга боришни тақиқлади

Байденга Махфий хизмат одамлар кўп бўлган жойларга боришни тақиқлади

Махфий хизмат АҚШ президенти Жо Байденга одамлар кўп бўлган жойларга боришни тақиқлади . Бу ҳақда Америка етакчисининг ўзи маълум қилди, деб ёзади The Daily Wire .

«Мен энди оломон ичида чиқа олмайман. Махфий хизмат менга рухсат бермайди», деди давлат раҳбари журналистларга.

Журналистнинг бундай чекловлар сабаблари ҳақида сўраганида, Байден тушунтириш беришдан бош тортди. У шунчаки ўзи хоҳлаганча тез-тез чиқмаслигини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: