Россия Францияга инсон ҳуқуқлари бўйича дарс бермоқда

Россия Францияга инсон ҳуқуқлари бўйича дарс бермоқда

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова News.ru сайти саволига жавоб берар экан, “Россия Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ҳарбийлари томонидан туб аҳолига нисбатан қўллаётган усулларнинг номақбуллигини бир неча бор қайд этган”, деди.

«Биз халқаро ҳамжамият деколонизация жараёни тугалланмаганини тан олишини таъкидлаймиз», деди у.

Захарованинг таъкидлашича, Париж «бошқа мамлакатлардаги сайловларга нохолис баҳо беради».

“Париж у ёки бу мамлакатдаги сайловларга қандай ташвиш, хавотир билан баҳо бераётганига, улар дунёнинг маълум бир минтақасидаги сўз эркинлиги ҳолатини қандай баҳоланаётганига қаранг. Мана, улар, ўз сўзлари билан айтганда, жавобгар бўлган ҳудуд. У ерда нима бўлаётганига қаранг. Улар ўзлари қилган ишлари учун жавоб беришга тайёр эмаслар «, деди у.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг таъкидлашича, »Франциянинг узоқдаги ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий кескинлик сақланиб қолмоқда ва Франция ҳукумати муаммоларнинг асл сабабини йўқ қилиш ўрнига, оммавий сиёсий репрессия ўтказишга қарор қилди«.

“Улар уйида ёки ўзлари масъул бўлган ҳудудлардаги муаммоларни ўзлари ҳал қилмагунларича, нега улар бошқаларни қоралашга, бошқаларга маъруза қилишга ҳақли?” – қўшимча қилди у.

Дўстларингизга ҳам юборинг: