Сервер Ибрагимов кумуш медаль қўлга киритди

Сервер Ибрагимов кумуш медаль қўлга киритди

Пара ўқ отиш бўйича аралаш дастурда 50 метр масоафага кичик калибрли тўппончадан отиш бўйича финал баҳслари якунланди.

 

Ушбу йўналишда қатнашган ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов медаллар учун кечган беллашувда 215.3 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллади ва кумуш медални қўлга киритди.

 

Маълумот учун, Сервер Ибрагимов бундан аввал Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритганди.

 

Айни пайтда Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси ҳисобида 15 та медаль бор: 6 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза. Ўзбекистон медаллар рейтингида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: