Испаниядан динозаврнинг янги тури топилди
Испанияда бундан 75 млн йил аввал яшаган мавжудот Кунказавр (Qunkasaura pintiquiniestra) деб номланди ва у титанозаврлар гуруҳига киритилди.
Куэнка провинциясида топилган скелет Европада топилган энг мукаммал скелетлардан биридир.
Олимлар аллақачон янги турга хос хусусиятларни – бўйин умуртқаларидаги ўсимталар ва умуртқа поғонаси тагидаги илгаксимон ўсимтани аниқлашди, деб хабар бермоқда Communications Biology журнали.