Ўзбекистоннинг электротехника экспорти ҳажми $1 млрд.га етди
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестицияларни кўпайтиришга бағишланган йиғилишда таъкидлади.
Йиғилишда минтақадаги $5 млрд.лик бозор имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаётганига эътибор қаратилди.
Президент давлатлар ички бозор ҳимоясига қаттиқ киришган шароитда сифатни таъминлаш ва таннархни тушириш маҳсулотлар рақобатдошлигини оширишнинг ягона йўли эканини қўшимча қилди.