Қўшма Штатлар “Первий канал” бошловчисини санкцияларни бузганликда айблади

Қўшма Штатлар “Первий канал” бошловчисини санкцияларни бузганликда айблади

 

АҚШ Адлия вазирлиги сиёсатшунос ва “Первий канал” бошловчиси Дмитрий Саймс ва унинг рафиқаси Анастасияни санкцияларни бузиш ва пул ювишда айблади. Улар “Первий канал”га хизмат кўрсатишда ҳамда Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг собиқ куёви, россиялик олигарх Александр Удодов учун санъат ва антиқа буюмлар сотиб олишда гумон қилинмоқда. “Первий канал” ҳам, Удодов ҳам АҚШ санкциялари остида. Саймс ҳар бир айблов бўйича 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: