АҚШ IT-компанияларидан ёрдам сўради

АҚШ IT-компанияларидан ёрдам сўради

Оқ уй Американинг етакчи технология компанияларига Россия, Эрон ва бошқа мамлакатларда АҚШ ҳомийлик қиладиган VPN хизматларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлашни сўраб мурожаат йўллади. Бу ҳақда Open Technology Fund (OTF) компанияси президенти Лора Каннингемга таяниб Reuters хабар берди.

«Сўнгги бир неча йил ичида биз VPN хизматларга, асосан, Россия ва Эрондаги фойдаланувчилар томонидан талаб кескин ошганини кўрдик. Ўн йил давомида биз ойлик 9 миллионга яқин VPN фойдаланувчиларини доимий равишда қўллаб-қувватладик, ҳозир эса бу рақам тўрт баробар ошди», деди Каннингем.

Унинг таъкидлашича, ҳар ой 46 миллионга яқин одам АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган VPN хизматларидан фойдаланади. Шу билан бирга, бюджетнинг муҳим қисми хусусий сектор серверларида Интернет-трафикни жойлаштириш билан боғлиқ харажатларга сарфланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: