Франция Дуровга қарши ҳеч қачон қўлланилмаган эски қонундан фойдаланди

Франция Дуровга қарши ҳеч қачон қўлланилмаган эски қонундан фойдаланди

Франция Telegram асосчиси Павел Дуровга нисбатан республикада илгари қўлланилмаган эски қонундан фойдаланди, деб ёзади “Politico” нашри.

“Дуровга қарши айбловлар асосида криптологик воситалар таклиф қилувчи ҳар қандай компанияни бу ҳақида Франция киберхавфсизлик агентлиги ANSSIни огоҳлантириш ва ўз ихтиёрида криптологик воситанинг техник тавсифига эга бўлишни талаб қилувчи қонун турибди”, – дейилади хабарда.

Маълум бўлшича, ушбу қонун 20 йил аввал кучга кирган, бироқ ундан технологик платформаларга қарши айбловлар қўйиш учун ҳеч қачон фойдаланилмаган. Шундай қилиб, шифрланган хабар алмашиш хизматлари Франция қонунчилигини бузмаслигини исботлаши керак бўлади. Бу айрим Ғарб давлатларининг одамларнинг онлайн мулоқотлари устидан назорат ўрнатишга қандай ҳаракат қилаётганини кўрсатади, дея хулоса қилади нашр.

Дўстларингизга ҳам юборинг: