Украинага қарши урушда 68 мингдан ортиқ рус аскари ҳалок бўлди

Украинага қарши урушда 68 мингдан ортиқ рус аскари ҳалок бўлди

Бу ҳақда BBC ва “Медиазона” суриштирувларга асосланган ҳолда маълум қилди.

Журналистлар ва кўнгиллилар очиқ маълумотларга асосланиб, фронтда ҳалок бўлган 68 011 нафар россиялик ҳарбийларнинг исмларини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Жорий ҳафтада кўнгиллилар орасида жами қурбонлар сони 13152 кишига етди – бу тоифа биринчи марта журналистлар рўйхатида энг катта йўқотишларга учраган гуруҳ бўлди. Илгари энг катта йўқотишлар маҳбуслар орасида қайд этилган эди. Эндиликда урушда ҳалок бўлган ҳар бешинчи одам кўнгиллилардир.

2023 йил октабр ойидан бери журналистлар кўнгиллилар орасида ҳар ҳафтада камифа 100 ёки ундан кўпроқ йўқотишларни қайд этдилар.

Дўстларингизга ҳам юборинг: