«Мўғулистон Путинни ҳибсга олмаганини тушунтириши керак» – ХЖС бош прокурори
Халқаро жиноий суд (ХЖС) бош прокурори Карим Хон Мўғулистон Путинни мамлакатга ташрифи чоғида нима учун ҳибсга олмаганини тушунтириши кераклигини иддао қилмоқда.
«Суд даражасидаги музокаралар жараёни давом этмоқда. Агар ҳамкорликда ишламаганлиги аниқланса, судьялар ўз тавсияларини беришлари мумкин, аммо мен ҳеч нарсани олдиндан ҳукм қилишни хоҳламайман, чунки ҳозир бу масала судьялар ва Мўғулистон ҳукумати ўртасида ҳал қилинмоқда», деди прокурор BBC билан суҳбатда.
Хоннинг айтишича, у эртами-кеч президент Путиннинг Гаагадаги судлов маҳкамасига киришига шубҳа қилмайди. У собиқ Югославияни мисол қилиб келтирар экан, «трибунал Милошевични айтмаса ҳам, Каражич ва Младични ҳибсга олишга ордер сўраганида одамлар кулишди», деб эслади.
«Аммо, тарих кўрсатганидек, ўтмишда ўз мамлакатида ва минтақасида катта кучга эга бўлган бу одамлар судлов маҳкамасига тушиб қолишди», деди Хон.