“Салимбойвачча” интерпол томонидан халқаро қидирувга берилди

“Салимбойвачча” интерпол томонидан халқаро қидирувга берилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб, “Сводка” нашрининг 6 август куни берган маълумотларига қараганда, жиноятчи қирғизистонлик қонун ўғриси Камча Асанбекнинг уюшган жиноий гуруҳи фаолиятини молиялаштириб келгани маълум бўлди. Шу жумладан, Салим Абдувалиев 2024 йилда Ўзбекистонда ўқотар қуролларни ноқонуний сақлаганликда айбланиб, 6 йил муддатга ахлоқ тузатиш колониясига ҳукм қилинган эди.

Разведка хизматларининг хабар қилишича, Кўлбоевнинг уюшган жиноий гуруҳи криминал авторитет Салим Абдувалиевнинг “Биродарлар доираси” халқаро жиноий гуруҳи таркибига киради. Тергов маълумотларига кўра, Абдувалиев Кўлбоев билан яқиндан алоқада бўлиб, унинг гиёҳванд моддаларни ноқонуний йўллар билан Европа давлатларига олиб ўтишида моддий ёрдам кўрсатган ва жиноий гуруҳ раҳбари бўлишига ҳисса қўшган. “Салимбойвачча” томонидан ўтказилган Ўзбекистондаги байрам ва тадбирларга, Кўлбоевнинг бир неча бор қилган ташрифи улар ўртасида яқин муносабатлар борлигига далил бўла олади”, дейилади хабарда.

Жиноятчи шахсиятига тўхталадиган бўлсак, Салим Қизғизбаевич Абдувалиевнинг отаси, қирғиз миллатига мансуб, қозоқ бўлган. У отасининг номига Тошкентдан кўча сотиб олиб, “Қирғизбой ота” номини берган. Эркин кураш бўйича Ўзбекистоннинг энг бой одами, беш карра чемпион Салим Абдувалиев узоқ йиллардан буён болалар ва ўсмирлар кураш жамғармасини молиялаштириб келади.

Ҳозирда, Бишкекнинг Октябрь туман суди Салим Абдувалиевни сиртдан ҳибсга олиб, қидирувга берган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: