Садир Жапаров Олимпиадада қирғизистонлик боксчига ёрдам берган ўзбекистонлик мураббийга машина совға қилди
Қирғизистон президенти Акмал Ҳасановга Мунарбек Сейитбек ўғлининг ғалабасига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди, деб ёзади @Sputnik_Kyrgyzstan.
У мураббийнинг бу ҳаракати туфайли бутун дунё Марказий Осиё халқлари бир-бирини қўллаб-қувватлаётганига гувоҳ бўлганини таъкидлади.
“Ота-боболаримиз ўз қаҳрамонларига эътироф этиш белгиси сифатида от совға қилганлар. Ҳозирги кунда машиналарни совға қилиш одат тусига кирган, аммо анъана руҳи ўзгармаган – бу ажойиб хизматлар учун ҳурмат ва миннатдорчилик ифодасидир”, дейди Жапаров.