АҚШ Украинага 700 млн доллардан ортиқ гуманитар ёрдам ажратади

АҚШ Украинага 700 млн доллардан ортиқ гуманитар ёрдам ажратади

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен хабар беришича, АҚШ Киевга 700 миллион доллардан ортиқ янги гуманитар ёрдам ажратади.

Қайд этилишича, Қўшма Штатларнинг янги гуманитар ёрдам пакети доирасида Украина аҳолисига озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори-дармонларни ўз ичига олган асосий хизматларни кўрсатиш учун 290 миллион доллар ажратилади. Яна 325 миллион доллар мамлакат электр тармоқларини тиклаш учун мўлжалланган.

“Бундан ташқари, Киев Россия бутун Украина бўйлаб қолдирган миналар ва ўқ-дориларни тозалаш учун 102 миллион доллар олади”, — дея маълум қилди АҚШ Давлат котиби Украинага ташрифи чоғида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: