Тошкентда 23 киши овқатдан заҳарланди
Тошкентда “Muhteshem doner” кафесида 23 киши овқатдан заҳарланди.
Беморларнинг 13 нафарига уйларига жавоб берилган, қолган 10 нафарининг аҳволи яхшиланмоқда.
Санэпидқўм текширувларига кўра, заҳарланишга кафеда тайёрланган соус сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.